Бугун, 26 октябрь куни Украинада мамлакат парламенти – Олий Рада учун сайлов ўтказилмоқда, деб хабар берди «Сегодня». Сайлов участкалари Киев вақти билан 8:00 да очилган.
2014 йил 25 август куни Украина президенти Пётр Порошенко Олий Рада ваколатларини муддатидан олдин тугатиб, 26 октябрь куни янги парламент сайлови ўтказилишини белгилаган эди.
2012 йил октябрь ойида сайланган Олий Раданинг еттинчи чақириғи 2014 йил 14 октябрь куни ўзининг сўнгги сессиясини тугатган эди.
Изоҳ (0)