Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Сочида бўлиб ўтган «Валдай» халқаро мунозаралар клуби доирасида Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович қандай қилиб Россия ҳудудига ўтганини айтиб берди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
«Мен унга Киевдан Харьковга кетса, ҳаммаси яхши бўлишига шубҳам борлигини айтгандим, лекин бу унинг иши, ахир у президент. У чиқиб кетди ва барча кучларни Киевдан олиб чиқишга буйруқ берди. Яширмайман, биз унга Қримга келиб олишга ёрдам бердик, ўша даврда Қрим ҳали Украина таркибида эди», − деди Путин.Шунигдек, у мухолифат билан келишув имзоланганини ҳамма унутган бир вазиятда Януковичнинг Киевга қайтишидан маъно бўлмагани, Украинанинг собиқ президенти Россияга ўтишни сўраганда, бу илтимоси бажарилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)