Россия Федереацияси президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари томонидан Москвага нисбатан қўйилган санкцияларнинг таъсири борлигини қисман тан олди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Санкциялар, албатта, бизга халал беряпти. Бу санкциялар орқали бизга зарар етказишни, тараққиётимизга тўсиқ қўйишни, сиёсат, иқтисодиёт ва маданиятда ўз-ўзимизни изоляция қилишга, яъни қолоқликка олиб боришни исташмоқда. Лекин яна бир марта таъкидлашим жоизки, ҳозир дунё бутунлай ўзгарган», − деди Путин «Валдай» клуби мунозараларида.
Шунингдек, Россия президенти Москва ҳеч кимдан ҳеч нимани сўрашга ҳозирланмаётганини ва ҳозирги иқтисодий шароитларда ишлашда давом этишини маълум қилган.
Изоҳ (0)