Ҳиндистонда ёруғликнинг зулмат устидан, яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалабасини ифодаловчи оловлар фестивали – Дивали ёки Дипавали деб аталадиган байрам бошланди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Байрам Картик ойи (октябрь ноябрь) бошланишига тўғри келади ва беш кун давом этади. Дивали оловлар фестивали Ҳиндистоннинг ҳар хил ҳудудларида турлича нишонланиши билан ҳам ном қозонган.
Мамлакатнинг баъзи қисмларида Дивали янги йилнинг бошланишига тўғри келади. Бу кунда савдогарлар ўз расталарини тартибга келтириб, ҳисоб-китоб дафтарларини кўздан кечирадилар. Дўкон ва уйлар эса ёғли чироқлар билан безатилади.
Изоҳ (0)