АҚШ Мудофаа департаменти матбуот котиби контр-адмирал Жон Кирби Украина чегаралари яқинидаги Россия қўшинларининг кўплиги мамлакат шарқидаги вазиятнинг барқарорлашувига тўсиқ бўлаётганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Пентагон Россия ўз қўшинларининг бир қисмини доимий жойлашув пунктига кўчирганини тасдиқлаган, бироқ Украина билан чегара ҳудудда қолган қўшинлар ҳам кам эмаслиги айтилган.
Қримдаги Россия қўшинлари ва ҳарбий техникасининг эса сони камаймагани айтилган. АҚШ мудофаа департаменти вакилининг фикрича, Россия Украинадаги можарони чигаллаштиришда давом эттираверади.
Изоҳ (0)