Евроосиё иқтисодий комиссиясининг савдо вазири Андрей Слепнёв «Экспортни қўллаб-қувватлаш» конференцияси чоғида 30 га яқин давлат Россия, Қозоғистон ва Белоруссиянинг Божхона Иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди тузиш истагини билдирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, эркин савдо ҳудуди бўйича музокаралар жорий йил охиригача Исроил билан, кейин Ҳиндистон билан олиб борилади, Миср билан музокаралар янгиланиши ҳақида ҳам қарор қабул қилинган ва навбатда 30 га яқин давлат турибди.
Шунингдек, у айни пайтда сиёсий сабаблар туфайли Янги Зеландия ҳамда Европа эркин савдо уюшмаси (Исландия, Швейцария, Норвегия ва Лихтейнштейн) билан музокаралар музлатиб қўйилганини ҳам айтиб ўтган.
Изоҳ (0)