Россиянинг Калуга вилояти Обнинск шаҳрида полиция автомобили светофорсиз пиёдалар ўтиш йўлагини кесиб ўтаётган қизчани уриб кетди. Қиз воқеа жойида ўша заҳотиёқ вафот этди. Бу ҳақда ТАССга таяниб Vesti.ru хабар бермоқда .
Қизнинг дугонаси эса рангли чироқлари ёниб-ўчиб сигнал бераётган автомобилни ўтказиб юбориш учун йўл четида тўхтаб қолди.
Ҳалокат рўй берган жойда терговчилар ва тезкор-қидирув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. Йўл-транспорт ҳодисаси факти бўйича хизмат текшируви бошланди. Агар полиция ходимининг айби тасдиқланса, у ички ишлар вазирлигидан ҳайдалади ва Россия қонунчилигига биноан жавобгар бўлади.
Изоҳ (0)