Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси хазинаси яна биттадан олтин ва кумуш медалга бойиди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Енгил атлетика бўйича 1500 метр масофага югуриш баҳсларида биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтган Маъруфжон Муродиллаев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига ПараОсиё ўйинларининг навбатдаги олтин медалини келтирди.
Ядро улоқтириш бўйича ўтказилган мусобақаларда эса ўзбекистонлик яна бир тажрибали спортчи Хусниддин Норбеков кумуш медаль совриндори бўлди. Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин Норбеков 2010 йил Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида ҳам кумуш медаль совриндори бўлган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси 11 та олтин, иккита кумуш ва битта бронза медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)