Эртага Тошкентда 20-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади. «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги ўйин амалда чемпионлик масаласини ҳал қилади, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Учрашувнинг аҳамиятини инобатга олган Ўзбекистон футбол федерацияси бу ўйинга Бирлашган араб амирликлари ҳакамларини таклиф қилди.
Ўйин «Локомотив» стадионида 21 октябрь куни соат 17:00 да бошланади.
Олий лига, 20-турнинг қолдирилган учрашуви
«Локомотив» (Тошкент) — «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Аммар Али Абдуллоҳ ал-Женейбий, Ҳасан Муҳаммад Ҳасан ал-Маҳрий, Зайид Довуд Салмон Камол (барчаси — БАА), Д.Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
Изоҳ (0)