АҚШ президенти Барак Обама Мериленд штати губернаторлиги учун Демократлар партияси номзоди Энтони Браунни қўллаб, митингда чиқиш қилди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Ўз нутқи давомида Обама бир неча марта сайловчиларни овоз беришга чақирди. «Ҳеч қандай оқланиш бўлиши мумкин эмас. Сиз овоз беришингиз лозим», − деди у. Одамлар Обаманинг сўзларига эътибор бермасдан зални тўп-тўп бўлиб тарк эта бошлагач, АҚШ президенти ўз нутқини тўхтатишга мажбур бўлган.
Reuters’нинг хабар беришича, Демократлар партиясининг кўпчилик номзодлари сайловолди кампанияларида Обаманинг ўзлари билан бирга юришини истамайди, чунки президентнинг рейтинги ҳозирда энг қуйи даражага тушиб кетган. Шунга қарамай, Обама Иллинойс штати губернаторлигига номзод Петт Куинни қўллаб, Чикагода нутқ сўзлаш ниятида.
Изоҳ (0)