Гонконгда Occupy Central ҳаракатининг активистлари билан полиция ўртасида кескин тўқнашувларнинг янги тўлқини бошланди. Бу воқеа намойишчилар Монг Кок туманидаги норозилик билдириш майдонини яна қайта ўз назоратлари остига олиш мақсадида қилган ҳаракатларидан сўнг рўй берди. Аввалроқ полиция томонидан мазкур майдон баррикадалардан тозаланган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур жой уч ҳафта давомида Гонконгда сайловларни демократлаштириш учун курашаётган Occupy Central ҳаракати активистлари томонидан бошқарилаётган намойишлар майдони бўлган эди.
Ҳафта бошида тартибот қўриқчилари намойишчиларни бу каби майдонлардан сиқиб чиқариб, бир йўла баррикадалардан тозалай бошлади. Полиция намойишчиларни тарқатишда резина таёқ ва аччиқ газ баллонларидан фойдаланишига тўғри келди, намойишчилар эса ҳимоя сифатида соябонлардан фойдаланди.
Гонконг полициясининг маълумотларига кўра, тўқнашувда тахминан 9 минг киши иштирок этди, оқибатда 26 киши қўлга олинди. Шунингдек, 15 нафар полиция вакили жароҳат олди.
Активистлар етти миллион аҳолиси бўлган Гонконг раҳбарини икки босқичли сайлов ўрнига тўғридан-тўғри сайлашни талаб қилмоқда. Июнь ойида улар 800 минг киши иштирокида 10 кунлик онлайн-реферундум ўтказган эди, Пекин уни ҳеч қандай кучга эга эмас деб топди.
Изоҳ (0)