Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раҳбари Зоҳид Дусанов Бокуда Озарбайжон Давлат божхона қўмитаси бошлиғи Айдин Алиев билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Айдин Алиев иккала мамлакат ўртасидаги товар айланмаси амалдаги савдо салоҳиятини ўзида акс эттирмаганини ва уни кенгайтирисш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидалди. Зоҳид Дусанов ҳам Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш лозимлигини айтиб ўтди. Озарбайжон вакили ўз мамлакати Тошкент кинология хизматига, божхона таълими, маълумот алмашиш ва декларациялар тўлдириш соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдиришини маълум қилди.
Музокаралар якунида икки ҳужжат имзоланди: Озарбайжон ва Ўзбекистон божхона хизматлари томонидан давлат чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари ўтиши ҳақидаги маълумотлар алмашинувини ташкиллаштириш тўғрисидаги баённома ҳамда иккала мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги 2015—2016 йиллар учун ҳаракатлар режаси.
Изоҳ (0)