«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси солиқ билан боғлиқ можароларга ўғлининг алоқаси йўқлигини айтиб ўтди, деб хабар беради Uff.uz.
«Мен бу масалада жуда тартибли бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳар доим айтганман: Лионелнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу сабабли бу масалани кўтариш керак эмас. Менинг ҳуқуқшуносларим бу борада шуғулланмоқда. Лионель эса аралашгани йўқ», — деди Хорхе.
Эслатиб ўтамиз, солиқни яшириш борасида ўтказилган суд ишларига Лионель Месси чақирилган эди. Месси ва унинг отаси 4,1 миллион евро (5,5 миллион доллар) миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган эди.
Изоҳ (0)