Apple компанияси 16 октябрь куни эълон қилинган янги iPad Air 2 планшетининг илк расмий реклама-ролигини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеороликда қалам лазер нури билан узунасига кесилади ва унинг қалинлиги баробарида бўлган ҳамда қаламнинг панасида кўринмай турган янги iPad Air 2 планшети намойиш қилинади. Бу билан янги планшетнинг қанчалик даражада ингичка эканлиги тасвирланган.Эслатиб ўтамиз, Apple iPad Air 2 планшети 6,1 миллиметр қалинликда ва у дунёнинг энг ингичка планшети ҳисобланади. Ундан аввал ишлаб чиқарилган iPad Air планшети эса 7,5 мм қалинликка эга бўлган.
Изоҳ (0)