Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг Сариарка тумани суди «Ат-тафкир вал-ҳижра» халқаро ташкилотини экстремистик деб топди ва унинг фаолиятини республика ҳудудида тақиқлаб қўйилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қозоғистон Бош прократурасининг хабарига кўра, ушбу ташкилотнинг экстремистик фаолият олиб боргани тўғрисидаги маълумотлар билан бирга унинг Россия, Қирғизистон, АҚШ, Туркия ва Европа Иттифоқида тақиқлангани ҳам инобатга олинган. Суд қарори қонун сифатида кучга кирган.
«Ат-такфир вал-ҳижра» энг радикал халқаро террорчилик ташкилотларидан бўлиб, 1970 йилда Мисрда Шукри Мустафо томонидан ташкил этилган. Ташкилот 1977 йилда Миср ҳукумати томонидан тақиқлаб қойилган.
Изоҳ (0)