Норвегия парламенти томонидан қабул қилинган янги қонун 19 ёшдан 44 ёшгача бўлган аёлларга 19 ойлик ҳарбий хизматни ўташ мажбуриятини юклади, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Ҳукуматнинг махсус хабарида айтилишича, Норвегия жамиятининг энг асосий қадрияти ҳуқуқ ва мажбуриятлар жинсга қараб фарқланмаслигидан иборатдир. Мудофаа вазири Инер Эриксен Серейде мамлакат қуролли кучлари сафига жинсидан қатъи назар энг муносиб ва иштиёқмандлар қўшилиши мумкин.
Ҳозирда мамлакат қуролли кучлари шахсий таркибининг 13 фоиздан камроғи аёллар ҳисобланади. Шу билан бирга, Норвегия ишловчи аёлларнинг ҳиссаси бўйича жаҳонда етакчилардан ҳисобланади. Аёлларининг 76,1 фоизи меҳнат билан банд бўлган мамлакат бу кўрсаткич бўйича Исландия, Швеция ва Швейцариядан кейин тўртинчи ўринда туради.
Изоҳ (0)