Россияликларнинг 54 фоизи интернетда кўплаб хавфли сайтлар ва материаллар борлиги сабабли тармоқда цензура жорий қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Бундай хулосага 26—29- сентябрь кунлари «Левада» таҳлил маркази томонидан мамлакатнинг 46 маъмурий бирлигида 1630 киши ўртасида ўтказилган сўровлар асосида келинган. Сўровда қатнашганларнинг 31 фоизи хавфлилик даражаси ошириб юборилгани ва цензура киритиш мумкин эмаслигини айтган. 16 фоиз иштирокчилар эса жавоб беришга қийналган.
Сўров қатнашчиларининг 37 фоизи Россия Давлат Думаси томонидан россияликларнинг жаҳон интернетига уланишни чеклаш тўғрисидаги Қонун қабул қилинишини ёқламаслигини, 38 фоизи бундай чекловга бефарқ қарашини, 15 фоизи эса қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)