12 октябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган iPhone 6 смартфонларининг нархлари «Пароль» нашри томонидан эълон қилинган эди. Унга кўра Ўзбекистонда энг қиммат iPhone 6 Plus смартфони 4 350 000 сўмдан сотилмоқда.
«Пароль» нашри ушбу суммага яна нималар қилиш мумкинлиги билан ҳам қизиқди. Нашрнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги энг қиммат iPhone 6 Plus смартфонининг пулига Тошкент шаҳридаги «Korzinka.uz» дўконида сотилаётган 1,5 литрли Coca-Cola ичимлигидан 1090 донасини харид қилиш мумкин.
Шунингдек, ушбу смартфоннинг пулига университет шартнома тўловининг неча фоизини амалга ошириш, нечта лаваш сотиб олиш ва Lacetti автомобилининг қанча қисмига эга бўлиш ҳақида «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)