Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида номаълум шахс ярим тунда бир фуқаронинг бошига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказди ва унинг бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини ҳайдаб қочди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Автомобильни олиб қочган шахс бировнинг мулки буюрмаслигини машинани симёғочга урганидан сўнггина тушунди. Зудлик билан ички ишлар идораларига хабар берган жабрланувчига ёрдамга келган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари ҳолат билан танишиб, чора-тадбирлар белгилади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни каттақўрғонлик шахс содир этгани аён бўлди. Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)