Халқаро валюта жамғармаси саммитида Жаҳон Банки молиявий донорларни Эбола вирусига қарши курашиш учун маблағ ажратишни секинлаштирмасликни сўради, деб хабар бермоқда Euronews.
Жаҳон Банки президенти Жим Ён Кимнинг сўзларига кўра, ёрдам ажратилмаган ҳар бир кун учун кейинроқ бир неча баравар катта молиявий йўқотишларга дуч келиши мумкин. Вирус Африканинг бошқа давлатларига тарқалса, йил охиригача бўладиган иқтисодий зарар 32,6 миллиард долларга етиши тахмин қилинмоқда.
Саммитда Эболадан энг кўп азият чеккан Африканинг уч давлати президентлари халқаро ҳамжамиятдан тезкор ёрдам сўраб мурожаат қилган. Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард гап инсонларни даволаш ва хавсизлик чоралари ҳақида кетганда, бюджет дефицитини ошириб бўлса ҳам, ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)