Швеция Қироллиги Фанлар Академияси Нобель қўмитаси 2014 йилги Нобель мукофоти физика йўналиши бўйича япониялик олимлар Исаму Акасаки, Хироши Амано ва Шужи Накамурага самарали ва экологик тоза ёруғлик манбаси бўлган кўк диодларни кашф этгани учун берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Кашфиёт ҳозирги аксарият лампалар учун муқобил бўла олиши айтилмоқда.
Анъана бўйича, тақдирлаш маросими 10 декабрь − мукофотга асос солган швед тадбиркори ва ихтирочиси Алфред Нобель (1833—1896) вафоти кунида бўлиб ўтади.
Мукофот Нобель томонидан васият қилинган беш йўналишнинг тўрттаси − физиология ва тиббиёт, физика, кимё ҳамда адабиёт, шунингдек, 1968 йилда Швеция Давлат банки томонидан таъсис этилган иқтисод йўналишлари бўйича Стокгольмда топширилади. Тинчлик бўйича мукофот эса Нобелнинг васияти туфайли Ослода топширилади.
Эртага, 8 октябрь куни кимё йўналиши бўйича 2014 йилги Нобель мукофоти соҳиблари маълум қилинади.
Изоҳ (0)