8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, 8 октябрь куни республиканинг барча вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Айрим жойлар, хусусан, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, тоғли ҳудудлар ҳамда пойтахтда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ҳаво ҳарорати кечаси -2 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)