Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида талабалар учун илк психологик хизмат кўрсатиш маркази очилди, деб хабар бермоқда Uz24.
Марказ университетнинг «Умумий психология» ва «Амалий психология» кафедралари ўқитувчилари ташаббуси билан маънавий соғлом муҳит яратиш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида тузилди. Унга ТДПУ психология фанлари доктори, профессор Нуриддин Сафоев раҳбарлик қилади.
Марказда маслаҳатчилар сифатида университетнинг «Педагогика ва психология» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курси раҳбари Феруза Алимова, доцентлар Дилором Маҳмудова ва Баҳодир Ботиров иш олиб боради. Талабалар уларга ҳар куни дарслардан кейин ўқиш, дўстлар ва оилалари билан муносабатларидаги муаммоларни ҳал қилишда руҳий ёрдам учун мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)