2014 йилнинг 25 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Дениэль Фелдман билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар муҳим халқаро муаммоларни муҳокама қилди. Улар, шунингдек, Афғонистонда содир бўлаётган жараён ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)