Умумий юрисдикция бўйича Европа суди собиқ Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг қариндоши Аҳмад Қаддаф Ад-Дамни санкцияларга учраган шахслар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Ливия раҳбарияти ва у билан боғлиқ кишиларга қарши чеклов чоралари 2011 йил февралида жорий этилган эди. Аҳмад Қаддаф Ад-Дам «Қаддафий хавсизлигини таъминловчи элита батальонининг қўмондони эканлигига қарамай, террористик фаолият олиб борган ва хориждаги диндан қайтган ливияликларга қарши операцияларни режалаштиришда иштирок этган»ликда айбланган.
Натижада унинг ҳисоблари музлатилиб, Европа Иттифоқига бориши ёки иттифоқ орқали бошқа ҳудудга ўтиши тақиқланган; 2014 йил июнь ойида санкция муддати узайтирилган эди.
Бироқ умумий юрисдикция бўйича Европа суди 2011 йилда Аҳмад Қаддаф Ад-Дамга қарши сурилган айбловларни айни дамда асоссиз деб топди.
Изоҳ (0)