Украина президенти Пётр Порошенко яқин уч ҳафта ичида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашмоқчи, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
«Ўйлашимча, уч ҳафта ичида Владимир Путин билан учрашувимиз бўлиб ўтади. У кўп томонлама форматда бўлади, бироқ икки томонлама консультациялар ўтказиш ҳам истисно қилинмайди», — деди Порошенко 25 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, учрашув ва унинг формати тинчлик режасининг амалга оширилиши ва Украина шарқидаги вазиятнинг боришига боғлиқ бўлади.
Изоҳ (0)