Америка махсус хизматлари Шарқий Европадаги «Рангли инқилоблар»нинг муваффақиятли тажрибасини Гонконгга кўчирмоқчи. Бу ҳақда Хитойнинг «Хуанцю шибао» газетасида чоп этилган мақолада айтилади, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
Унда қайд этилишича, шу йилнинг июнь ойидан буён Гонконг бошқарув тизимини демократлаштириш талаблари билан оммавий акциялар уюштираётган «Сентрални эгалла» норозилик ҳаракати етакчилари Гонконг-Америка марказида ўқув семинарларини ўтган.
Ушбу нотижорат ташкилотнинг расмий мақсади «хитойлик ва америкаликлар ўртасидаги ҳамфикрликни оширишга кўмаклашиш»дан иборатдир.
Нашрнинг таъкидлашича, ўқув семинарларида АҚШ бош консуллиги ходимлари фаол талабалардан «демократик ўзгаришларни олға суриш»ни талаб қилган, бунга жавобан Вашингтон уларни қўллаб-қувватлашини, уларнинг Америкада ўқишларини таъминлашини ваъда қилган. Семинарларда халқаро экспертлар талабаларни норозилик ҳаракатларини уюштириш сир-синоатлари билан таништирган.
Шунингдек, газета Гонконг-Америка маркази раҳбари Мортон Холбрукни жосус деб атаган.
«Шундай таассурот юзага келадики, ушбу марказ Шарқий Европа «рангли инқилоблари» тажрибасини Гонконгда ички вазиятга таъсир ўтказиш мақсадида қўллашга уринмоқда», — дея таъкидланади мақолада.
Изоҳ (0)