Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг сув полоси баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг терма жамоасини мағлубиятга учратди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик қизлар рақибаларини 16:1 ҳисобида таслим қилди. Ангелина Жумалиева ва Лилия Умарова учта, Александра Саранча, Наталья Плюсова ҳамда Нелля Дадабаева икки мартадан гол урди. Эсения Пифтор, Анна Шеглова, Рамиля Халикова ва Аделина Зинурова бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугунга қадар Сингапурни мағлуб этиб, Япония, Хитой, Қозоғистонга ютқазган эди.
Изоҳ (0)