Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг теннис мусобақасида аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳслари старт олди, деб хабар берди «Olamsport».
Арина Фолс ва Сабина Шарипова жуфтлиги гонконглик Чонг Эудисе Вонг ва Занг Линг тандемига қарши кортга тушди. Бир соат-у 20 дақиқа давом этган ўйиннинг дастлабки сетида 6:2 ҳисобида зафар қучган ўзбекистонлик қизлар иккинчи сетда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ҳал қилувчи тай брекда эса 8:10 ҳисоби билан имконият бой берилди.
Изоҳ (0)