Америкалик ва чилилик астрофизиклар янги шаклланаётган сайёралар тизимида илк бора юлдузли шамолларнинг белгиларини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда АҚШ Миллий радио астрономия расадхонаси хабар бермоқда.
Олимлар ердан қарийб 407 ёруғлик йили узоқликда жойлашган Илон элтувчи юлдузлар туркумида жойлашган Т Буқа туридаги боғлиқ юлдузлар жуфтини тадқиқ қилди. Чилидаги ALMA расадхонасидаги изланишлар натижасида ушбу сайёрасифат объектлар атрофида юлдузли шамоллар ҳаракатланмоқда деган хулосага келинган.
Т Буқа туридаги юлдузларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, лекин уларни инфрақизил ҳамда миллиметрли диапазонларда кузатиш мумкин. Бундай объектлар ҳали жуда ёш ҳисобланади. Бизнинг Қуёш ҳам 4,5 миллиард йил аввал айнан Т Буқа туридаги юлдуз бўлган.
Атрономларнинг янги тадқиқотини бундай турдаги илк кузатувлардан деб баҳолаш мумкин. Шу пайтгача олимлар юлдузли шамолни тўғридан-тўғри кузатишга муваффақ бўлмаган. Аммо, тадқиқотчилар барибир кузатилган ҳолат юлдузли шамол ёки юлдузлар жуфтлигининг ўзаро ҳаракати натижаси эканлигига амин эмаслар.
Изоҳ (0)