Бир ой олдин Дариус Влодарски исмли киши 20 йиллик турмушидан сўнг рафиқаси билан ажрашган. Улар ажрашишидан олдин Дариус хотинига янги iPhone 6 смартфонини совға қилишни мақсад қилган эди. Шу боис, у Англиянинг Бристол шаҳридаги Apple дўкони олдида янги смартфон учун 44 соат навбатда турди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Асли полшалик бўлган бу эркак, оиласи бузилишига айнан нима сабаб бўлганлигини айтиб ўтмаган, бироқ ўзини яхши ота ёки турмуш ўртоқ эмаслигини таъкидлаган.
Мен оила муҳим эканлигини тушунмаган эканман, жуда кўп хато қилдим. Шунинг учун рафиқам ва қизимдан узр сўрайман. Рафиқам унга катта дисплейли iPhone 6 ёқишини, аммо уни сотиб олишга имкониятимиз етмаслигини афсус билан гапирган эди. Мен эса у учун шу смартфонни сотиб олишга қарор қилдим. Мен яна яхши инсон бўла оламан, лекин билмадим, у менга ишонармикан. Ундан яна бир бор узр сўрайман, дейди Дариус Влодарски.
Эслатиб ўтамиз, янги iPhone 6 смартфонлари 19 сентябрдан бошлаб сотила бошланган. Ўзбекистонда эса 16 Гб ички хотирали iPhone 6 смартфони 5,5 миллион сўмдан сотилмоқда. Бутун дунё бўйлаб энг арзон iPhone 6 смартфонлари қаерда сотилаётганини эса «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида ўқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)