Samsung компанияси Android’дан воз кечиб, Tizen операцион тизимида ишлайдиган илк смартфонларини ноябрда тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Июль ойида Samsung Tizen операцион тизимида ишлайдиган Samsung Z смартфонини тақдим этиши эълон қилинган эди. Аммо бу тақдимот бироз вақт ўтгач бекор қилинган ва компания арзонроқ нарх ҳамда қуйироқ хусусиятларга эга Tizen смартфонларини тақдим этиши кутилаётган эди.
The Economic Times’нинг хабар беришича, Samsung ноябрь ойида илк Tizen смартфонини Ҳиндистонда тақдим этишини расман тасдиқлаган. Ҳозирча, айнан қандай моделдаги ва қандай хусусиятларга эга смартфон тақдим этилиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Gear S ақлли соатида Android Wear’ни эмас, Tizen операцион тизимини ишлатгани ва Tizen смартфонларини ишлаб чиқармоқчи эканлиги Google’га ёқмаяпти.
Изоҳ (0)