Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази 19—20 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Башорат марказнинг расмий сайтида берилди.
Унга кўра, республиканинг деярли барча вилоятлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Умумий олганда, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида об-ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.
Тошкент вилоятида 19 сентябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси 9—11 даража, кундузи 20—22 даража иссиқ бўлади. 20 сентябрь куни ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 6—8 даража, кундузи 22—24 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 19—20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 4—9 даража, кундузи 18—23 даражагача пасайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 19—20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 6—11 даража, кундузи 20—25 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 19—20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 6—11 даража, кундузи 20—25 даражагача пасайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 19—20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади. Кечки ҳаво ҳароратининг 19 сентябрь куни 11—16 даража, 20 сентябрь куни эса 8—13 даражагача пасайиши эҳтимоли бор.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 19—20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 20—25 даража иссиқ бўлади. Кечки ҳаво ҳарорати 19 сентябрь куни 13—18 даража, 20 сентябрь куни эса 6—11 даражагача пасаяди.
Изоҳ (0)