Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар миқдорида кредит берди. Бу ҳақда ИТБ ахборот хизмати тақдим этган маълумотга таяниб, UzDaily.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон 2015 йилга қадар қишлоқ жойларда турар-жой қурилишини ривожлантиришга 2,2 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. ИТБ ижро этувчи директорлари кенгаши Ўзбекистон ҳукуматининг қишлоқ жойларда турар-жой қурилиши билан боғлиқ мазкур лойиҳаси учун 100 миллион долларлик кредит ажратди.
2015 йил якунигача минтақаларда жами олти миллион квадрат метрга яқин 41,4 минг турар-жой қурилиши мўлжалланмоқда.
Ўзбекистон режаларига кўра, 2014 йилда 388 қишлоқ мавзесида яшаш майдони 1,5 миллион квадрат метрга тенг 11 минг турар-жой қурилади.
Изоҳ (0)