Россия Федерацияси субъекти бўлмиш Карелия Республикасидаги Петрозаводск шаҳри терговчилари ўз жонига суиқасд қилган 28 ёшли аёл ишини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Карелия Республикаси бўйича Тергов-қидирув қўмитасининг минтақавий тергов-қидирув бўлими маълумотига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Тахминларга кўра, аёл ўз жонига қасд қилишдан аввал саккиз ёшли ўғли ва саккиз ойлик қизчасини ўлдирган. Аёл ва болаларнинг зўравонлик излари муҳрланган танаси 28 август куни Петрозаводскдаги хонадонлардан бирида топилди.
Воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дамда тергов-қидирув ишлари ва суд-тиббий экспертиза жараёни олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ шу шаҳарда истиқомат қилувчи 39 ёшли аёл полиция ходимини тишлаб олиб, вафот этган эди.
Изоҳ (0)