Хитой ўз операцион тизимини ишлаб чиқиб, Microsoft, Apple ва Google билан рақобатдош бўлмоқчи. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Хитойнинг «Синьхуа» ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу лойиҳа март ойида бошланган бўлиб, компьютерлар учун мўлжалланган операцион тизим жорий йилнинг октябрида тақдим этилиши кутилмоқда. Кейинги 1–2 йилда эса Хитойдаги барча компьютерлар янги операцион тизимдан фойдаланадиган бўлади.
Шунингдек, мобил қурилмалар учун ҳам махсус операцион тизим ишлаб чиқилади ва кейинги 3–5 йил муддат ичида Хитойдаги барча мобил қурилмалар ўша операцион тизимда ишлайдиган бўлади.
Лойиҳа раҳбари Ни Гуангнаннинг сўзларига кўра, бундай операцион тизим яратиб, Google, Apple, Microsoft компаниялари билан рақобатлашиш мумкин, бу эса омад калити бўлади.
Изоҳ (0)