Африкада эбола эпидемияси тарқалганига қарамай, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 10—20 декабрь кунлари Марокашда бўлиб ўтади, дея хабар беради Stadion.uz ФИФА расмий сайтига таяниб.
«ФИФА учун футболчиларнинг, мухлисларнинг ва мусобақа расмий кишиларининг соғлиғи муҳим ҳисобланади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ)га кўра, Марокашда эбола билан боғлиқ воқеалар қайд этилмаган. Шунинг учун мусобақанинг ўтказиш жойини ўзгартириш шарт эмас», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Эбола безгаги қон, турли ажралма (тер, йиринг каби)лар, шунингдек, беморнинг заҳарланган буюмлари орқали юқиб, ўлимга олиб келиши мумкин. Ҳозирча мазкур касалликка қарши даво воситасини ишлаб чиқиш борасидаги ҳаракатлар самара бермади. БССТ маълумотига кўра, шу пайтгача 2473 киши ушбу касалик билан оғриган бўлиб, улардан 1350 нафари вафот этган.
Изоҳ (0)