«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави махсус матбуот анжумани вақтида Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Мен миллий терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ўтган йиллар учун ҳаммадан миннатдорман. Бу жуда ажойиб дамлар эди», — дейди 34 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Хави Испания терма жамоаси сафида 2008 ва 2012 йилги Европа чемпионати ҳамда 2010 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган.
Изоҳ (0)