Россия Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) орқали Евроиттифоқ киритган санкцияларни бекор қилишга эришади. Бу ҳақда Россиянинг ЕИдаги доимий вакили Владимор Чижов ахборотига таяниб, Segodnya.ua хабар берди.
Унинг фикрича, жорий этилган санкциялар халқаро қоидаларга тўғри келмайди. «Санкциялар 1 август куни киритилди. Улар юридик таҳлилни талаб қилади. Биринчи бор назар ташлаганда, улар Бутунжаҳон савдо ташкилоти нормаларига зиддир», — дейди Владимир Чижов.
Шунингдек, вакил санкцияларга қарамай, «Жанубий оқим» («Южний поток») газ қувури лойиҳаси режадагидек амалга оширилаётгани, жорий этилган санкциялар газ соҳасига тегишли эмаслигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта давомидаги иккиланишлардан сўнг, Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар киритишга қарор қилди. Россиянинг Шарқий Украинадаги ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган мазкур чеклов чоралари 1 августдан амал қила бошлаган.
Изоҳ (0)