«Фарҳод ва Ширин» фильмининг суратга олиш ишлари якунланмоқда (фото)
Аввалги ҳабаримизда «Фарҳод ва Ширин» фильмини суратга олиш ишлари бошланганини ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фильмни суратга олиш ишлари 4 августда ниҳоясига етиши кўзда тутилганлиги сабабли бугунги кунга келиб съёмка жараёни деярли ниҳоясига етди.
Эслатиб ўтамиз, фильм режиссёри Пўлат Мансуров бўлиб, асосий ролларни Лола Йўлдошева ва Умид Искандаров ижро этмоқда. Ролларда Наргиза Салмонова, Феруза Салматова, Муяссар Бердиқулова, Барно Қодирова каби санъаткорларни ҳам кўришингиз мумкин.
Фильм премьераси 2014 йилнинг октябрь ойи бошларида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)