АҚШ сенатори Жон Маккейн Украинадаги воқеалар сабабли Россиядан ЖЧ — 2018 мезбонлигини олиб қўйишга чақирди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
«ФИФАнинг бу қарори қайта кўриб чиқилиши керак. Олдиндан айтишим мумкинки, ёлғиз АҚШнинг бойкоти самарасиз бўлиши мумкин.
Собиқ СССРнинг Афғонистонга қўшин олиб кирганидан сўнг, АҚШ Олимпиада — 1980’га бойкот қилганини жуда яхши эслайман. Бу самарасиз қарор эди.
Агар халқаро ҳамжамият бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватласа, мен хурсанд бўлар эдим», — дейди Маккейн.
Изоҳ (0)