Каталониянинг «Барселона» жамоаси 2013 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Marca нашрининг хабарига кўра, клуб 530 миллион евро (710,5 миллион доллар) даромад кўрган. Улардан 43 миллион евроси (57,7 миллион доллар) соф фойда ҳисобланади.
Мазкур кўрсаткич клуб тарихидаги мутлақ рекорд саналади. Ҳали шу пайтгача бунақаси бўлмаган.
Шу тариқа, «Барселона» барча қарзларини ёпди ва клуб «плюс»га чиқди.
Изоҳ (0)