Америкалик тадбиркорлар нонга селфи тушириб берадиган тостер ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда LA Times нашрига таяниб, «Вести» хабар берди.
АҚШнинг Вермонт штатидаги Burnt Impressions («Куйган таассуротлар») компанияси буюртма асосида нонга мижоз истаган фотосуратни тушириб берадиган тостерлар тайёрламоқда. Бунинг учун мижоз компанияга катта ўлчамдаги юқори сифатли суратини юборади. Уни нонга «чоп этадиган» тостер бир неча ҳафтада тайёр бўлади.
Ҳозирда селфи-тостерлар 75 доллардан сотилмоқда.