Машҳурлар Facebook орқали ўзларининг мухлислари билан осон боғлана олишлари учун янги дастур ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Дастур Facebook Mentions деб номланади. Дастур орқали машҳур инсон мухлислари у ҳақида нима ёзаётганини кўриши ҳамда улар билан боғланиши (фикр билдириш, Like босиш ёки Share қилиш) мумкин.
Дастур iOS операцион тизимида ишлайди. Бу дастурдан фақатгина Verified – «текширилган» саҳифа эгалари фойдаланиши мумкин. Кейинчалик дастурнинг «текширилган» профиллар учун мўлжалланган тури ҳам чиқарилади.
Бугунги кунда Facebook’даги машҳур инсонларни 800 миллиондан ортиқ киши ўқийди. Машҳурлар саҳифаси билан кунига миллиарддан ортиқ боғланишлар бўлади.
Ҳозирда бир нечта машҳур инсонлар ушбу дастурдан фойдаланишни бошлаган. Facebook’нинг қайд этишича, Mentions дастуридан фойдаланишни бошлаган машҳур инсонлар мухлисларига икки баробар кўп маълумот етказади.