Сурияда президентлик сайловлари июнь ойининг бошида бўлиб ўтди. АҚШ ва қатор Ғарб мамлакатлари ушбу сайлов натижаларини тан олмаслигини билдирди. Суриянинг жорий раҳбари — Башар Асад 16 июнь, чоршанба куни учинчи бор мамлакат президенти сифатида қасамёд қабул қилди, деб ёзади «РИА Новости».
2011 йилнинг март ойидан бери Сурияда қуролли жанглар давом этиб келмоқда. БМТнинг қайд этишича, ушбу давр мобайнида 150 минг киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)