Исроил мудофаа армияси Ғазо секторида «Бузилмас қоя» операциясини бошлаганидан бери биринчи марта исроиллик фуқаро ҳалок бўлди, деб ёзади «Кун» Agence France-Presse ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
BBC News’нинг хабар беришича, Исроилнинг Ғазо билан чегарадош Эрес шаҳрига йўналтирилган ракета зарбаси натижасида 38 ёшли исроиллик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
«Бузилмас қоя» операцияси 8 июль куни бошланган бўлиб, BBC News’нинг қайд этишича, ўтган бир ҳафта вақт давомида Исроил ҳаво зарбалари натижасида 190 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)