Буюк Британиянинг The Guardian газетаси нима учун Равшан Эрматов финал учрашувига тайинланмагани сабабини айтди.
«Равшан Эрматов Европа ва Жанубий Америкадан бўлмаганлиги учун финални бошқаришга асосий даъвогарлардан бири эди. Аммо, Эрматов доим у билан ишлайдиган ёрдамчиларга эга эмас», — дейилади газетада.
Маълумот учун, тўрт йил аввал ЖАР майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Равшан Эрматовга қанотларда Рафаэл Илясов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам берган эди. Бу йилги мусобақада эса Рафаэл Илясов ўрнига Абдуҳамидилло Расулов ишлади.
Тузатиш (13 июль, 14:38). Хабарнинг аввалги талқинида нима учун Равшан Эрматов финал учрашувига тайинланмагани сабабини ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Массимо Бузакка Рио-Де-Жанейрода бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтгани ёзилган эди. Равшан Эрматов ҳақидаги гапни Массимо Бузакка эмас, балки The Guardian газетаси мухбири айтгани маълум бўлди. Шу сабабли хабарга ўзгартириш киритилди.
Тушунмовчилик учун муштарийларимиздан узр сўраймиз.
Изоҳ (0)