Бразилия финал ўйинини ўтказишга кучайтирилган тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Финални томоша қилиш учун Рио-де-Жанейрога 70 минг нафар аргентиналик мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Uff.uz хабар беради.
Бразилия давлати мутассаддиларининг хабар қилишича, финал куни 26 минг нафар полиция ходимлари тинчликни сақлаш учун кўчага чиқади.
Бундай саъй-ҳаракатнинг сабаби сифатида финал ўйинини томоша қилиш учун Бразилияга 15 та мамлакат раҳбарларининг ташрифи режалаштирилгани кўрсатиб ўтилмоқда.
Изоҳ (0)