Украинанинг Славянск шаҳри кўчалари харобага айланиб, ҳамон ҳарбий техника қуршовида бўлишига қарамай, шаҳар осойишта ҳаётга қайтмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Сешанба куни Украина президенти Пётр Порошенко Славянскка ташрифи чоғида вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлади. «Луганск ва Донецк шаҳарлари атрофидаги қуролли жангариларни махсус операция орқали сиқиб чиқариш мўлжалланмоқда. Бироқ жанг шаҳарлар ичида амалга оширилмайди», — деди президент Порошенко.
Ҳозирда шаҳар аҳолисига ёрдам кўрсатувчи гуманитар коридорлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Куни кеча Славянскка 35 тоннага яқин нон, сув, сабзавотлар ва сут каби озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Пётр Порошенко ўз ташрифида шаҳарда энергия таъминоти тизими қайта тикланганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда айирмачилар Луганск ва Донецк аҳоли яшаш пунктларини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)