Канадалик сиёсатчи Роб Форд барча турдаги наркотик моддаларни татиб кўрганини тан олди, бироқ иш вақтида фақат алкоголь ичимликлар истеъмол қилишини таъкидламоқда, деб хабар берди «РИА Новости» Telegraph нашрига таяниб.
2013 йил Роб Форднинг гиёҳвандлиги билан боғлиқ турли видеолавҳалар тарқалган эди. Полиция томонидан бу лавҳаларнинг ҳақиқийлиги исботлангач, Форд халқдан узр сўраган. Бундай воқеалар тез-тез такрорланавергач, ноябрда шаҳар кенгаши Форднинг бир қанча ваколатларини бекор қилди.
Ўтган йилги айбини «тушуниб етгач», икки ойлик гиёҳванд моддаларга қарши даволаниб, иш фаолиятига қайтган Торонто мэри наркотик модда истеъмол қилмасликка ваъда берди.
Канада телевидениесига бераётган интервьюларида Форд жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган шаҳар мэри сайловига ўз номзодини қўйишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)